Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 10 Гостей: 10 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Апрель » 30
Парижнинг «Пари Сен-Жермен» ва Туриннинг «Ювентус» клублари вакиллари, ярим ҳимоячи Поль Погбанинг трансфер қийматини келишиб олишди.
Хабар қилинишича, 22 ёшли хавбек учун парижликлар 80 миллион евродан воз кечишади. Шундай бўлсада, «ПСЖ» ҳозирча футболчи билан шахсий шартнома борасида келиша олмаяпти.
Шу ҳафтада Франция клуби президенти Нассер Аль-Хелайфи, Погба ва унинг вакиллари билан, амалга ошиши мумкин бўлган трансферни муҳокама қилиш мақсадида Монте-Карлода учрашган, аммо томонларда битимнинг молиявий қисми борасида кичик тушунмовчилик юзага келган.
Айтиш жоизки, аввалроқ, Погба «ПСЖ» билан йилига 10 миллион евро маош борасида дастлабки келишувга эришгани хабар қилинганди.
|
"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси иккинчи марта ота бўлади. У ўзининг суюклиси Антонелла Рокуццони хомиладор расмини ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
"Биз сени кутяпмиз, болакай. Сени севамиз", - деб ёзиб қолдирди Месси ўзининг инстаграм саҳифасида.
|
Бразилия афсоналаридан бири - "Барселона", "Интер" ва "Реал" клубларида тўп сурган собиқ ҳужумчи Роналдо 23 ёшли ватандоши Неймар ҳақида гапириб ўтди.
"Неймар барча кўрсаткичлар бўйича мендан ўтиб кетишига чин дилдан умид қиламан. Унинг келажаги мисли кўрилмаган тарзда ёруғдир.
У ҳозир ҳам ёмон ўйнамаяпти. Унинг ўйинлари Бразилия халқини хурсанд қилади, ахир у даҳо бўлиши мумкин", - дейди ESPN Brazil нашри Роналдо сўзларини келтириб.
|
"ПСЖ" клуби марказий ярим ҳимоячиси Марко Вератти "Реал" клубига ўтишга тайёр. Катта эҳтимол билан у ёзда жамоасини алмаштириши кутилмоқда.
"Вератти "Реал"га ўтиши борасида жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттига ўз розилигини берди. Мадридликлар аввалига Пол Погбани харид қилишмоқчи эди.
Аммо улар футболчининг агенти Мино Райола билан ҳакмкорлик қилишни истамганлари учун, бу фикрларидан қайтишди.
Шу тариқа Погба "ПСЖ"га, Вератти эса "Реал"га ўтиши мумкин", - дейди испаниялик журналист Хосе Феликс Диас.
|
"Челси" клуби ҳужумчиси Дидье Дрогба Англия чемпионатининг 27-турида "Лестер" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Чемпионликни кутиш бир оз босим юкламоқда. Бизга бор-йўғи иккитагина ғалаба керак эди, биринчисини қўлга киритдик. "Челси"ни кўпчилик зерикарли ўйин намойиш қилмоқда, дея танқид қиляпти.
Биз мавсум бошидан бери пешқадамлик қилиб келмоқдамиз. Менимча, бизга шунчаки ҳасад қилишади", - дейди Дрогба.
|
"Реал" клуби кеча "Альмерия"га қарши ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Шу тариқа мадридликларнинг ушбу мавсум Испания чемпионатида киритган голлари сони 102тага етди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, "Қироллик клуби" 2009/10 йилги мавсумдан бери 100тадан кўп гол урмоқда.
2011/12 йилги чемпионлик мавсумида "Реал" рақиблар дарвозасига жами 121та гол киритганди.
|
Бавария" клубининг бир йўла 6 нафар футболчиси Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Булар - дарвозабон Том Штарке, ҳимоячилар Хольгер Бадштубер, Давид Алаба, ярим ҳимоячилар Франк Рибери, Арьен Роббен ва Хави Мартинес.
Шунингдек, Роберт Левандовскининг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. У "Боруссия"га қарши ўйинда жағидан жароҳат олганди.
|
Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Лестер" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун умуман зерикмадим. Биринчи бўлимдан кейин ҳисобда орқада бораётганимиз босим кучлилигини англатади. Иккинчи бўлимда ажойиб тарзда ҳаракат қилдик, гарчи рақиб анча жиддий эканлигига қарамай.
Кўпчилик апрел ойидаги "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" каби жамоаларга қарши ўйинда очко йўқотишимизни кутишганди. Аммо ундай бўлиб чиқмади.
Биз рақибларни "йўқ" қилиб юбордик. "Арсенал"га қарши ўйиндан бошқа барча учрашувда ғалаба қозондик. Мен жуда ҳам хурсандман. Энди бор йўғи уч очко жамғарсак кифоя", - дейди Моуриньо.
|
Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз жамоасининг "Альмерия"га қарши ўйинда киритилган 3-голидан хурсанд бўлмади.
Хавьер Эрнандеснинг узатмасидан кейин бўш дарвозага тўпни у эмас, Арбелоа киритганидан у хафа бўлди. Ўша вазиятда Арбелоа тўпни ўзи дарвозага йўллашга қарор қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду айни пайтда Ла лигада 39та гол билан пешқадам бўлиб турибди. "Барселона" ҳужумчиси Месси ундан битта гол кам киритган.
|
Англия Премьер-лигасининг 27-туридан қолдирилган битта ўйин ниҳоясига етди. Унда "Лестер" жамоаси ўз майдонида "Челси" клубини қабул қилди.
Қизиқарли кечган ўййинда 1:3 ҳисоби қайд этилди ва "Челси"нинг ғалабаси билан якунланди.
Аввалига 45-дақиқада Олбрайтон жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг "Челси" кетма-кет учта гол уриб, чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди.
Энди "аристократлар" қолган тўртта ўйинда уч очко йиға олишса, чемпион бўлишади.
Англия чемпионати, 27-тур
Лестер – Челси 1:3 (1:0, 0:3)
Голлар: 1:0 – 45 Олбрайтон, 1:1 – 48 Дрогба, 1:2 – 79 Терри, 1:3 – 83 Рамирес.
Лестер – Шмейхель, Олбрайтон, Василевски, Хут (де Лат, 24), Морган, Кончески, Дринкуотер, Камбьяссо, Кинг (Джеймс, 19), Ульоа, Варди (Махрез, 77).
Челси – Чех, Иванович, Кэйхилл, Терри, Аспиликуэта, Фабрегас (Оби Микел, 90), Матич, Рамирес, Виллиан (Зума, 84), Азар (Куадрадо, 88), Дрогба.
Огоҳлантиришлар: Кончески (36).
|
Испания чемпионатининг 34-туридан ўрин олган «Реал Мадрид» ҳамда «Альмерия» клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Хамес Родригес ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Дос Сантос ўз автоголи билан орадаги фарқни иккита тўпгача етказди. 84-дақиқага келиб, Арбелоа ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа, “Реал” ўз майдонида “Альмерия”ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Демак, мазкур муваффақият эвазига Анчелотти шогирдлари 82 очко тўплаб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринни банд этиб туришибди.
Испания чемпионати
34-тур
Реал Мадрид – Альмерия 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 44 Хамес, 2:0 – 49, автогол дос Сантос, 3:0 – 84 Арбелоа.
Реал Мадрид – Навас, Арбелоа, Пепе, Варан (Начо, 86), Коэнтрау, Хесе, Ильярраменди (Лукас Силва, 65), Хамес (Иско, 65), Кроос, Эрнандес, Роналду.
Альмерия – Мартинес, Трухильо, Наварро, дос Сантос, Дюбарбье, Корона, Верса (Азиз, 67
...
Читать дальше »
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|