Главная » 2015»Апрель»30 » «Реал» 6 мавсумдан бери 100тадан кўп гол киритмоқда
09:23
«Реал» 6 мавсумдан бери 100тадан кўп гол киритмоқда
"Реал" клуби кеча "Альмерия"га қарши ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Шу тариқа мадридликларнинг ушбу мавсум Испания чемпионатида киритган голлари сони 102тага етди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, "Қироллик клуби" 2009/10 йилги мавсумдан бери 100тадан кўп гол урмоқда.
2011/12 йилги чемпионлик мавсумида "Реал" рақиблар дарвозасига жами 121та гол киритганди.