"ПСЖ" клуби марказий ярим ҳимоячиси Марко Вератти "Реал" клубига ўтишга тайёр. Катта эҳтимол билан у ёзда жамоасини алмаштириши кутилмоқда.
"Вератти "Реал"га ўтиши борасида жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттига ўз розилигини берди. Мадридликлар аввалига Пол Погбани харид қилишмоқчи эди.
Аммо улар футболчининг агенти Мино Райола билан ҳакмкорлик қилишни истамганлари учун, бу фикрларидан қайтишди.
Шу тариқа Погба "ПСЖ"га, Вератти эса "Реал"га ўтиши мумкин", - дейди испаниялик журналист Хосе Феликс Диас.