Испания чемпионатининг 34-туридан ўрин олган «Реал Мадрид» ҳамда «Альмерия» клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Хамес Родригес ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Дос Сантос ўз автоголи билан орадаги фарқни иккита тўпгача етказди. 84-дақиқага келиб, Арбелоа ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Шу тариқа, “Реал” ўз майдонида “Альмерия”ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Демак, мазкур муваффақият эвазига Анчелотти шогирдлари 82 очко тўплаб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринни банд этиб туришибди.
Испания чемпионати
34-тур
Реал Мадрид – Альмерия 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 44 Хамес, 2:0 – 49, автогол дос Сантос, 3:0 – 84 Арбелоа.
Реал Мадрид – Навас, Арбелоа, Пепе, Варан (Начо, 86), Коэнтрау, Хесе, Ильярраменди (Лукас Силва, 65), Хамес (Иско, 65), Кроос, Эрнандес, Роналду.
Альмерия – Мартинес, Трухильо, Наварро, дос Сантос, Дюбарбье, Корона, Верса (Азиз, 67), Мендес (Зонго, 58), Парти (Эспиноса, 62), Мане, Хемед.
Огоҳлантиришлар: Коэнтрау (76).
|