Бразилия афсоналаридан бири - "Барселона", "Интер" ва "Реал" клубларида тўп сурган собиқ ҳужумчи Роналдо 23 ёшли ватандоши Неймар ҳақида гапириб ўтди.
"Неймар барча кўрсаткичлар бўйича мендан ўтиб кетишига чин дилдан умид қиламан. Унинг келажаги мисли кўрилмаган тарзда ёруғдир.
У ҳозир ҳам ёмон ўйнамаяпти. Унинг ўйинлари Бразилия халқини хурсанд қилади, ахир у даҳо бўлиши мумкин", - дейди ESPN Brazil нашри Роналдо сўзларини келтириб.