Главная » 2015»Апрель»16 » Бикмаевнинг ягона голи «Локомотив»га «Динамо» устидан ғалаба келтирди
16:14
Бикмаевнинг ягона голи «Локомотив»га «Динамо» устидан ғалаба келтирди
Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган учрашувлардан бири Самарқанд шаҳрида ўз якунига етди. Унда Тошкентнинг “Локомотив” клуби “Динамо” меҳмони бўлиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Вадим Абрамов шогирдлари биринчи бўлимни бир оз суст бошлашди. Мезбонлар эса аксинча, ҳужумда фаол ҳаракат қилишди. Бунинг натижасида эса биринчи бўлимнинг 13-дақиқасида “Динамо”да гол киритиш учун қулай имконият юзага келганди. Аммо “Локо” дарвозабони Нестеров рақибини қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди. Ҳакам бу вазият учун Нестеровга фақат сариқ карточка кўрсатиш билан чекланди.
Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада қулай вазиятлар юзага келса ҳам, дарвозаларга гол киритилмади.
Иккинчи бўлимда таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширган Вадим Абрамов ҳужум чизиғини кучайтиришга эришди. Аммо бу ҳолат фақатгина 79-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Иброҳим Раҳимовнинг ошириб берган тўпини Марат Бикмаев аниқ зарба билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди.
Бу гол ўйинда ягона бўлиб қолди. Шу тариқа “темирйўлчилар” сафардан уч очко билан қайтадиган бўлишди.
Олий лига, 5-тур.
“Динамо” – “Локомотив” 0:1
Гол: Бикмаев (79)
"Динамо": М.Худоёров, Б.Исроилов, М.Фомин, О.Зокиров, П.Смоляченко, А.Ибрагимов, А.Холмуродов, И.Шарипов, К.Шарофутдинов, Н.Чипев, А.Агалиев
"Локомотив": Нестеров, Муллажонов, Корян, Бикмаев, Мустафоев, Кападзе, Тўхтахўжаев, И.Раҳимов, Алибоев, Зотеев, Кояшевич.