Главная » 2015»Апрель»16 » Мануэль Нойер: «Бавария» жуда кўп хатога йўл қўйди
09:23
Мануэль Нойер: «Бавария» жуда кўп хатога йўл қўйди
"Бавария" клуби дарвозабони Мануэл Нойер "Порту"дан учралган 3:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўзимиз истагандек ўйин намойиш қила олмадик. Ўзимизга бўлган ишонч етишмади, етарлича вазиятлар ярата олмадик. Бу камчиликларимиздан бири бўлди.
Бундан ташқари ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Барча бирдек айбдор. Умид қиламанки, келаси босқичга чиқа оламиз", - дейди Нойер.