Главная » 2015»Апрель»16 » «Барселона» еврокубокларда 1000та гол урган иккинчи жамоага айланди
13:16
«Барселона» еврокубокларда 1000та гол урган иккинчи жамоага айланди
Каталониянинг «Барселона» клуби еврокубоклар доирасидаги 1000та ва ундан ортиқ гол урган иккинчи жамоага айланди. Бу ҳақда «Мистер Чип» твиттер аккаунти хабар тарқатмоқда.
Европа чемпионлар лигаси 1/4 финал доирасидаги «ПСЖ»га (3:1) учрашувда каталонияликлар томонидан киритилган иккинчи гол жамоанинг Еврокубоклар тарихидаги 1000-голи бўлиб тархидан жой олди.
Олдинроқ, Мадриднинг «Реал» клуби ушбу довонни забт этганди. Ҳозирда мадридликлар ҳисобида еврокубокларда урилган 1016та гол мавжуд.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, «Барселона»нинг юбилей 1000 ва 1001-голларини ҳужумчи Луис Суарес киритди.