“Барселона” клуби Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган “ПСЖ” клубига қарши ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик.
Каталонияликлар Чемпионлар лигасидаги голллари сонини 400тага етказиб олишди. Шу пайтга қадар Европанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида фақатгина “Реал” клуби 400тадан кўп гол киритган. “Қироллик клуби” ҳисобида 436та гол бор.