Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
She'rlar [17]
Yulduzlar Biografiyasi [46]
Fudbool Yangiliklari [504]
Ok.Ru Sirlari [49]
Jinsiy Saboq [122]
Qo'shiq Matni [58]
Foydali Maslahatlar [39]
Hayotiy Xikoyalar [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 8
Гостей: 8
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Апрель » 16 » “АЙТСАМ. ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ…”
18:03
“АЙТСАМ. ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ…”
Онанизм амалга оширилиш тарзига кўра шартли икки турга бўлинади. Биринчи тури руҳий онанизм бўлиб, эҳтиёж ҳар хил ҳолатларни кўз олдига келтириб шаҳвоний хаёл суриш билан қондирилади. Иккинчи, механик турда эса жинсий аъзоларга тегинилиб, қитиқланилиб ҳирс қондирилади. Бу ҳолат, балоғат давридан то турмуш қургунга қадар жинсий фаолликка қараб, ҳафтада бир ёки икки- уч маротаба давом этиб, кўпинча турмуш қурилганидан сўнг буткул йўқолиб кетади. Лекин айрим иродаси мустаҳкам бўлмаган шахсларда бу ҳолат одат тусига кириб қолиши мумкин. Баъзи кимсалар бу одатни уйланганидан сўнг ҳам ташлай олмасликлари натижасида онанизмнинг хатарли психопатологик тури вужудга келади. Бундай беморларда ҳар хил руҳий ўзгаришлар рўй бериб, орқа мияда жойлашган жинсий марказларнинг иш фаолияти бузилади. Бунинг натижаси ўлароқ жинсий ожизликнинг орқа мия тури пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бундан ташқари, онанизмга ўта ружу қўйиш ички жинсий аъзоларнинг яллиғланишига ҳам сабаб бўлади. Шунингдек, онанизм нормал физиологик жинсий алоқадагидек лаззат бермаганлиги учун асабий-руҳий беқарорликка олиб келади. Олатга ҳадеб тегавериш баъзан одат тусига кириб қолади. Қониқишнинг бу турида асаб системасига юкланадиган вазифа одатий жинсий алоқадагидан бошқача бўлади, чунки айни ҳолда кўриш, сезиш, ҳидлаш каби табиий қўзғатувчилар тинч туради. Биз юқорида таъкидлаган онанизмнинг салбий оқибатлари анча кам учрайдиган ҳоллардир. Афсуски, онанизм ҳақида фикр юритилган баъзи илмий оммабоп китобларда унинг асоратлари ўта бўрттириб кўрсатилган. Натижада, бир пайтлар бу иш билан шуғулланган кўплаб соғлом кимсалар, ўзларини жинсий жиҳатдан ноқодир ҳисоблаб, изтироблар комига тушиб қолганлар. Онанизм билан аҳён-аҳёнда шуғулланиш ҳеч қандай жинсий хасталикка олиб келмайди. Аммо бу ахлоқсизликка одатланмаслик мақсадга мувофиқдир. Онанизмнинг бироз бўлса-да асоратланганлиги қуйидаги белгиларда ифодаланади: а) кафтаки пайти закар таранглашмаган ҳолатда ҳам, шаҳват чиқиши муттасил рўй берса; б) бу одатни кунига икки-уч маротабалаб, кўп вақт давомида асло тарк этиб бўлмаса; в) аёлларга бўлган майл буткул йўқолса; г) бу машғулотсиз мутлақо ухлаб бўлмаса; д) шаҳват қизғимтир рангда бўлса ва у мояклар оғриғи билан бир вақтда чиқса, мутахассис-шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир. Демак, онанизм билан кунига икки-уч маротаба, кўп вақт давомида шуғулланилсагина асоратларга олиб келар экан. Агар ўз вақтида мутахассис шифокорга мурожаат этилса, энг оғир асоратларини ҳам бемалол даволаш мумкин. Ота-оналар болаларининг онанизмга одатланмасликлари учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилишлари лозим: 1. Бола гўдаклигиданоқ ташқи жинсий аъзоларининг тоза тутилишига ва гигиеник муолажаларнинг тўғри бажарилишига эътибор қилиш зарур. Бола қўлини ҳадеб олатига теккизмаслигини назорат қилиш зарур. Боланинг ости мойчечакли илиқ ваннада ювиб турилса, янада яхши бўлади. 2. Болаларни ҳаво ваннаси ва артиниш билан чиниқтириш, қаттиқроқ тўшакда ухлатиш, уйғонганларидан сўнг ўринларида узоқ вақт чўзилиб ётишларига йўл қўймаслик ҳам фойдадан холи бўлмайди. 3. Болани бекорчилик, уйқусизлик ва жуда тор кийимлар кийишдан асраган маъқул. 4. Кичик ёшдаги болаларнинг орқа тешик яқинида бўладиган гижжаларнинг жинсий аъзоларни қичитиши туфайли беихтиёр онанизм билан шуғулланишларини англаган ҳолда даволаш чора-тадбирларини қўллаш лозим. 5. Ота-оналарнинг болалар олдидаги шахсий ибрати зарурлигини унутмасдан, уларни зарарли таъсиротлардан эҳтиёт қилиш зарур. Айниқса, фарзандларимиз турли беибо томошалар ва фильмлар оғушига тушиб қолмасликлари учун қаттиқ назорат ўрнатиш жоиз. Замонамиздаги энг катта қусурлар ибо ва ҳаё йўқолишининг натижасидир. ”.
Категория: Jinsiy Saboq | Просмотров: 844 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz