ЕЧЛ 1/4 финал босқичидан ўрин олган “ПСЖ” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, ўйиннинг 18-дақиқасида Неймар “Барса“нинг тезкор ҳужумини гол билан якунлаб, ҳисобни очди.
67-дақиқага келиб, Луис Суарес рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтиб, тўпни Сиригу қўрқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 0:2.
Орадан 12-дақиқа ўтгач, уругвайлик ҳужумчи дубл муаллифига айланди. Бу сафар ҳам Cуарес рақиб дарвозабонига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Шундай бўлсада, “ПСЖ” 82-дақиқада Матьенинг автоголи эвазига йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутулиб қолди.
Демак, “Барселона” мазкур ғалаба эвазига жавоб учрашуви ўзи учун ўта қулай устунликка эга бўлди.
ЕЧЛ. 1/4 финал. Дастлабки учрашув
ПСЖ (Франция) – Барселона (Испания) 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 18 Неймар, 0:2 – 67 Суарес, 0:3 – 79 Суарес, 1:3 – 82, автогол Матье.
ПСЖ – Сиригу, Маркиньос, ван дер Виль, Тиаго Силва (Давид Луиз, 21), Максвелл, Матюиди, Рабьо (Лукас, 65), Пасторе, Кабай, Лавесси, Кавани.
Барселона – тер Стеген, Монтойя (Адриано, 80), Бускетс, Пике, Альба, Иньеста (Хави, 53), Маскерано, Ракитич (Матье, 74), Неймар, Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Пике (32), Кабай (37), Месси (54).
|