Главная » 2015»Апрель»11 » «Барселона» Хорди Альба билан шартномани узайтирмоқчи
16:32
«Барселона» Хорди Альба билан шартномани узайтирмоқчи
Испаниянинг "Барселона" клуби чап қанот ҳимоячиси Хорди Альба билан янги шартнома борасида музокараларни бошлаб юборди.
El Mundo Deportivo нашрининг маълумотига кўра, каталонияликлар футболчининг агентлари билан битимни 2020 йилга қадар узайтириш борасида илк музокаралaрни ўтказишган.
Жорий мавсумда Альба Ла Лиганинг 23та ўйинида иштирок этиб, битта гол ҳамда учта голли узатмага муаллифлик қилган.