Главная » 2015»Апрель»11 » Паоло Малдини: Менинг энг қийин рақибларим - Марадона, Роналдо ва Зидан
16:40
Паоло Малдини: Менинг энг қийин рақибларим - Марадона, Роналдо ва Зидан
Италия терма жамоаси ва "Милан" клуби собиқ сардори Паоло Малдини футболчилик фаолияти давомида энг қийин рақиблари сифатида Диего Марадона, Зайниддин Зидан ва Роналдолар бўлганини айтиб ўтди.
"Менинг энг қийин рақибларим Диего Марадона, Зайниддин Зидан ва Роналдолар бўлган эди. Роналдо икки йил "Интер"да ўйнади ва феномен эди. Шунингдек Зайниддин Зидан ҳам", - дейди Мальдини.
Эслатиб ўтамиз, Паоло Мальдини 1984 йилдан то 2009 йилга қадар Италия миллий терма жамоаси ва "Милан" клуби сафида 1000 дан ошиқ учрашувда майдонга тушган.