Главная » 2015»Апрель»11 » Альваро Мората: «Реал»га қайтиш ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ
08:56
Альваро Мората: «Реал»га қайтиш ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Альваро Мората ўтган мавсум 20 миллион евро эвазига "Реал"дан туринликлар сафига ўтган эди. 22 ёшли ҳужумчи Мадридга қайтиш ҳақида ўйламаётганини билдирди.
"Агарда ҳаммаси яхши кечса, мен "Ювентус"да ҳали узоқ йиллар ўйнайман.
"Реал"га қайтиш? Бу ҳақида мутлақо ўйлаганим ҳам йўқ. Туринда мен ўзимга бўлган ишончни қайтариб олдим. Бунга қадар эса ўзимни жуда даҳшатли ҳис қилаётгандим. Клуб менга ишонди ва жамоага кераклигимни билдирди. "Ювентус" мен учун катта маблағ сарфлади.
Менда молиявий жиҳатдан фойдалироқ бошқа таклифлар ҳам бор эди. Аммо мен "Ювентус"ни танладим", -дейди Мората.
Эслатиб ўтамиз, Мората жорий мавсум "Ювентус" таркибида турли мусобақаларда 35 бора майдонга тушиб, 11 та гол урган ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.