Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
She'rlar [17]
Yulduzlar Biografiyasi [46]
Fudbool Yangiliklari [504]
Ok.Ru Sirlari [49]
Jinsiy Saboq [122]
Qo'shiq Matni [58]
Foydali Maslahatlar [39]
Hayotiy Xikoyalar [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 9
Гостей: 9
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Апрель » 05 » Ҳаёт синовлари… ↓
11:52
Ҳаёт синовлари… ↓
Қисмат… Ҳаёт синовлари… Бахтсизлик ва бахт остонасидаги шошқалоқ орзулар…. Биз бахтли эдик…Биз шод эдик… Лекин афсуски бешавқат умр ўз неъматларидан бизни ҳам бахраманд қилишни унутмаган экан. - Энди нима қиламиз? – нигоҳингдаги ёшларни пайқадим. Бирор сўз айтгани эса журъатим етмайди. "Йигит киши йиғлаймайди” дер эдинку…Мана айтганингдай йиғламаяпман… Куз бу йил ҳар галгидан эрта келгандек гўё. Бугунги осмон ҳам булутли, кайфиятимга ҳамоҳанг… Бизга ҳамрох бўлаган сайроқи қушлар ҳам бугун негадир сукутда. - Гапиринг нега жимсиз? – бесабр кўнглинг дилимни яралайди… Мен эса бир сўз дегани ожизман… Нима дей ахир? Сенга барибир эриша олмаслигимни қандай айтай. Отанг мени эмас, ўша бойвоччани афзал билгани учун юрагим аламда эканлигимни қандай айтаман… Юз ифодаларинг мендан норозилик аломатларини беркита олмасди. Йиғидан титраётган елкаларингдан тутганча сени махкам бағримга босаман… "Кечир”… Шу сўзнигина айта олдим… Аслида эса яна бир оғиз сўз айтмоқликка танимда хол йўқлигини қаердан ҳам билардинг… - Энди нима қиламиз? – мени чорасизлик уммонига аямай отаётган савол яна такрорланди. - Биласанми нима, сен бахтли бўлишинг керак, йўқ балки шарт! – юзимни четга ўгираман - Лекин… - Лекинингни қўй, Мана кўрасан сен дунёдаги энг бахтли қиз бўласан… У кетди… Мени ҳаёлларимга кўмиб кетди… Ёлғизлик ҳабаридан сесканиб кетган юрагим афсуслар исканжасида онгимни еб битирар эди… Кўз ёши? Ҳа бугун йиғладим… Лекин нега? Сенга етиша олмаганимгами? Ёки шунчаки журъатсизлик эканлигим абгор қилдими… очиғи ўзимгада қоронғу… "Эҳтимол уруниб кўриш керакдир” … ҳаёлимдан ярқ этиб келган фикрга тобеъ бўлганча отанг билан ўзим гаплашиб кўриш ҳақида ўйлаб қолдим. Балки, ростдан ҳам уруниб кўриш керакдир ******************* Бахт тантанаси… Юзлаб чироқлар тўйҳона хуснига янада ўзгача гўзаллик беради. Ҳамма шу ерда, ҳамма яқинларим. Бахтимга гувох бўлишни истовчиларнинг саноғи кўринмайди… Ким учундир қувончли яна кимгадир дардли кечадир эхтимол…! - Бунча ҳомушсиз - ҳаёлларим бўлиниб кетди бирдан. - Ким айтди мени ҳомуш деб? Шунчаки, ўйланиб қолибман. – дейман жилмайиб. - Хм шунақами , нималарни ўйлаяпсиз ўзи? - Менми? Сенга қандай тушунтирсам экан. – юзимга шўх табассум югуради - Шунча синовлардан бизни эсон омон ўтказиб бахт остонасига етаклаган Эгамга бехисоб шукр айтиш кераклиги ҳақида ўйлаб тургандим… …Созандалар шўх куйни бошлаб юбордилар… Тўйҳона тўрида эса: Орзулари осмон икки ёш – СЕН ВА МЕН!
Категория: Jinsiy Saboq | Просмотров: 545 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz