“Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Микел Артета янги шартнома борасида муаммо пайдо бўлмаслигини айтиб ўтди.
“Асосий мақсадим тезроқ майдонга қайтиш. Жамоада қолишимга ишончим комил. Клуб раҳбарлари ва жамоадошларим мен билан яхши муносабатдалар.
Май ойида раҳбарият билан келажагим борасида яна батафсил гаплашиб оламиз. Бунга узоғи билан 5 дақиқа вақт сарфлаймиз”, - дейди Артета.