EЧЛ 1/4 финал босқичидан ўрин олган “Атлетико” ҳамда “Реал” клублари ўртасидаги дастлабки учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда жамоалар муроса кўчасини танлашди.
Бутун ўйин давомида тўп билан асосан “Реал” муомила қилган бўлсада, Симеоне шогирдлари ҳам вақти-вақти билан Касильяс дарвозаси олдида ҳавфли вазиятлар яратиб туришди.
“Реал” ҳам голга анча яқин эди, лекин Янн Облак бу кечада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишни истамади.
Шу тариқа, Мадрид дербисининг биринчи қисмида нурсиз дуранг қайд этилди. Жавоб учрашувини кутамиз!
ЕЧЛ. 1/4 финал. Дастлабки учрашув
Атлетико (Испания) – Реал Мадрид (Испания) 0:0 (0:0, 0:0)
Атлетико – Облак, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, Суарес, Туран, Габи, Коке (Торрес, 83), Гризманн (Гарсия, 77), Манжукич.
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Карвахаль (Арбелоа, 85), Варан, Марсело, Бэйл, Хамес, Кроос, Модрич, Бензема (Иско, 76), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Манжукич (55), Гарсия (80), Рамос (80), Суарес (85), Марсело (89).
|