“…Ота-онам ва мактабни бу йил
битирадиган ёлғиз акам билан шаҳар
марказида яшаймиз. Ота-онамлар эртадан
кечгача ишда бўлишади. Акам эса дарсдан
сўнг ўртоқлари билан сандирақлаб,
уларнинг қайтишидан сал олдинроқ уйга
етиб келишни одат қилган.
Бир куни дадам уйимизга янги
видеомагнитофон ва иккита кассета олиб
келдилар. Ҳали қўшниларимиздан деярли
ҳеч бирида видеомагнитофон йўқ эди. Жуда
ҳам қувониб кетдик. Бу икки кассетадаги
киноларни қайта-қайта кўрдик.
Бир куни ота-оналаримиз ҳали ишда
пайтида акам қўлида бир касета билан
кириб келди. Биринчи кино “Йиртқич”, —
деб аталиб, жуда ҳам қўрқинчли экан. Бир
пайт иккинчи кино бошланди, қарасам уят
жойлари кўп экан. “Ака, уялмайсизми,
ўчириб қўйинг”, — десам, мени итариб
нариги хонага чиқариб юбордилар. Орадан
бир соатлар вақт ўтгач акам кўзлари
қизариб, жуда ҳам қўрқинчли бўлиб
хонамга кириб келдилар. Кейин эса, менинг
бутунлай ўзимни йўқотганим, довдираб
қолганимдан фойдаланиб, номусимни
барбод қилдилар. Бутун вужудим оғриб,
бир неча кун изтироб ичида юрдим.
Акамнинг: “Агар бировга айтсанг, ўзимни
балкондан ташлаб юбораман”, — деган
пўписасидан қўрқиб дардимни ичимга
яширдим.
Нима қилай, ўзимни ўлдирайми ёки бўлган
воқеани онамга айтиб берайми?…” Ўн
йиллар олдин таҳририятга 15 ёшли қиздан
келган бу мактубни ўқиб, даҳшатли ҳолга
тушган бўлсам-да, жўяли бир тўхтамга кела
олмагандим. Бугун, кеч бўлса-да, минг
истиҳола ва изтироб ила ўша мактубга
қайта мурожаат этишга ва унинг моҳиятини
чуқурроқ таҳлил этишга қарор қилдим.
Одатда, 16-20 ёшлар орасида (ҳатто
айримларда 14,5 ёшдан 21 ёшгача)
шаҳвоний ҳисларнинг ўта жўш уриши —
гиперсексуаллик даври бўлиб ўтади. Бу энг
хатарли палла — расида даврининг чўққиси
бўлиб, ўсмирларнинг гоҳо ўзини идора
қилолмай қолиши билан ҳам ифодаланади.
Ички секреция безлари фаолиятининг
кескин кучайиши натижасида андроген
гормонлар кўп ишлаб чиқарилиб, вужудни
жунбушга келтиради. Ҳозирги кунда,
акселерация ҳодисасига боғлиқ ҳолда
ўсмирлар гиперсексуаллиги даврининг
ўзига хос, оғир тусда кечиши
кузатилмоқда. Бу ёшдаги кўпчилик
ўсмирларда жиззакилик, асабийлик, кўча-
кўйга интилиш, тенгдошлари билан кўпроқ
қизлар мавзусида суҳбатлашишни исташ,
ишқий саргузаштлар борасидаги
катталарнинг лоф-қофларига ўчлик,
шаҳвоний томошаларга ружу қўйиш каби
иллатлар пайдо бўлади.
Афсуски, аксари ота-оналар ва
муаллимлар бу ёшдагиларни таъқиқ,
танбеҳ, койиш билан йўлга солиб
бўлмаслигини англамайдилар ва кўпинча
акс натижага эришадилар. Ота-оналар
вужудида шаҳвоний жўшқинликдек оғир
ўзгаришлар кечаётган фарзандларини
ташқи муҳитнинг ҳар хил зарарли
таъсиротларидан, ёлғондакам, сароб ишқий
тасаввурлардан ҳимоялаш чораларини
кўришлари лозим.
Назаримда болаларимизни дискотека,
пляж, парк каби яланғоч иблислар ҳукмрон
даргоҳлардан, “видео” ва ойнаижаҳондаги
бешармликлардан йироқ тутишимиз шу
тадбирлар жумласидандир. Бу ёшдаги ўғил
болалар тарбиясида айнан ота муҳим ўрин
тутишини унутмаслик лозим. Томирларида
мислсиз қувват жўш ураётган ўсмирнинг
кучи устамонлик билан бошқа фойдали
ишларга йўналтирилиши жоиз. Масалан,
ўсмирни қизиқарли қўшимча дарс
машғулотларига, спорт тўгаракларига,
жисмоний меҳнатга жалб этиш энг тўғри
услублардандир. Ушбу даврни ўз бошидан
кечираётган ўсмирнинг назоратсиз қолиши
ўта хатарлидир.
Ҳаётий мисол: Яқинда туман судларининг
бирида кўрилган жиноий иш билан
танишишимга тўғри келди. 5 нафар 16
ёшли тенгдош оғайнилар ота-онаси уйида
бўлмаган бир дўстиникида “базми жамшид”
уюштиришган. Базмда озгина сархуш
бўлишгач, қандайдир дам
олишмасканида бешарм кино кўришган.
Сўнгра бетоқатланганча кўчага чиқиб,
ғира-шира тун оғушида, хилват жойда
ўзларидан бир неча ёш катта қизни
зўрлашган.
Албатта, жиноятчилар ўз жазосини олишди,
аммо бу ҳолнинг илдизи биз ўйлагандан
чуқурроқдир. Маълум бўлишича, бу
ўсмирлар “оғир” оилаларнинг тарбиясиз
фарзандлари эмас эканлар. Аслида,
шаҳвоний ҳислари жўш урган ёшларга ўта
салбий таъсир кўрсатувчи порнографик
фильмларни н