“Барселона” жамоаси йилдан-йилга янги футболчиларни жамоага таклиф қилгани билан, трансферлар вақтида катта хатоларга йўл қўяди.
Футболчи танлашда ёки уни муҳитга мослашиб кетишида муаммоларга юз тутади. Бунинг натижасида, жамоа футболчига сарфлаган пулнинг ярмига ва ҳатто, текинга қўйиб юборишига тўғри келади. Қуйида каталонияликлар амалга оширган 10та омадсиз трансфер хусусида сўз юритамиз.
Филипп Кристинвал
Қачон сотиб олинган: 2001 йилда.
Қайси жамоадан: “Монако”дан.
Нархи: 17 миллион евро.
Кейинги тақдири: жамоани эркин агент сифатида тарк этган.
Бу футболчи Франция жамоасида ёрқин ўйин кўрсатгани туфайли, “Барселона”га олиб келинганди. Бироқ Кристанвалнинг каталониядаги ишлари юришмади. У жамоа муҳитига мослаша олмади. Шу тариқа, жамоани эркин агент сифатида тарк этди.