"Наполи" клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес ўзининг "Манчестер Сити"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.
"Мен бу ҳақда матбуотда ўқидим, бироқ "Манчестер Сити" билан ҳеч қандай келишувим йўқ. Келажагимга келадиган бўлсак, тиғиз график туфайли жамоа президенти билан учраша олмаяпман. Биз айни пайтда майдондаги ишимизни яхши бажариш ҳақидагина ўйламоқдамиз", — дейди мураббий.