Главная » 2015»Апрель»24 » Европа Чемпионлар лигаси. Бугун ярим финалга қуръа ташланади
08:51
Европа Чемпионлар лигаси. Бугун ярим финалга қуръа ташланади
Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Яхши биласиз, шу босқичга "Бавария", "Барселона", "Реал" ва "Ювентус" жамоалари етиб келишган.
Жамоалар алифбо бўйича кетма-кетликда жойлашишган. Бу босқичда исталган жамоа исталганига рақиб бўла олади.
Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.