Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско бош мураббий Карло Анчелоттидан норози бўлмоқда.
Ярим ҳимоячи айни вақтда асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйган. Лука Модрич ва Хамес Родригес сафга қайтгач, Карло Анчелотти Искони захира ўриндиғига ўтказган.
Хабар қилинишича, мураббий футболчи билан суҳбат ўтказди ва унга тўпни ортиқча ушлаб қолмаслик зарурлигини уқтирган. Анчелотти Исконинг тезкорлик билан ҳимоядан ҳужумга ўта олмаслигини танқид қилган.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Иско жорий мавсум Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида 36 ўйинда майдонга тушиб 3 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган.