Главная » 2015»Апрель»19 » «Ювентус» раҳбарияти Пол Погбани 100 миллион евро эвазига сотишга тайёр
21:18
«Ювентус» раҳбарияти Пол Погбани 100 миллион евро эвазига сотишга тайёр
Барселона" клуби "Ювентус" ярим ҳимоячиси Пол Погбани сотиб олиш борасида иш олиб бормоқда.
22 ёшли футболчини сотиб олишдаги қийинчиликлар "Барселона" 2016 йилнинг январига қадар трансфер қила олмаслиги билан боғлиқ бўлиб турибди. "Ювентус"да эса Погбага харидорлар ҳозирдан мавжуд.
Боз устига туринликлар Погбани 100 миллион евро эвазига сотишга қарши эмас. Футболчининг ўзи эса янги жамоасида йилига 12 миллион евро маош олишни истамоқда. "Барселона"да фақат Лионель Месси кўрсатилган маблағдан кўпроқ маош олади. Погбанинг хариди умумий қийматда 225 миллион еврога тушиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам "Барселона" Погба учун Педро ва Монтойяни таклиф этиши айтилган эди.