Главная » 2015»Апрель»15 » Карлес Пуйол: Тиззам тузалиб қолди ва футболга қайтиш ҳақида ўйлаяпман
17:08
Карлес Пуйол: Тиззам тузалиб қолди ва футболга қайтиш ҳақида ўйлаяпман
"Барселона" клуби собиқ сардори Карлес Пуйол фаолиятини қайта тиклаш ҳақида ўйлаётганини тан олди. Бироз вақт муқаддам 37 ёшли ҳимоячи билан АҚШ клублари қизиқиш билдираётгани айтилган эди.
"АҚШдан жуда қизиқарли таклиф тушди. Аммо мен аввало бу таклифни қизим ва рафиқам билан бирга кўриб чиқишим керак.
Вақти келганда, қарор қабул қиламан. Ҳозир тиззам анча яхши бўлиб қолган. Бир неча ҳафта бурун зинадан тушишда ҳам қийналаётган эдим. Аммо энди ҳаммаси яхши ва ҳеч қандай оғриқ ҳис қилмаяпман", - дейди Пуйол.