Главная » 2015»Апрель»17 » Хосеп Гвардиола: Мен келаси йил ҳам «Бавария»да қоламан
19:06
Хосеп Гвардиола: Мен келаси йил ҳам «Бавария»да қоламан
"Бавария" бош мурабибйи Хосеп Гвардиола жамоадан кетиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.
"Албатта мен келаси йил ҳам "Бавария"да қоламан. Муаммолардан қочиш керак эмас.
Мюллер Волфартнинг истеъфога чиқарилиши? Мен унинг қарорини ҳурмат қиламан ва бу мен айтишим мумкин бўлган ягона нарса. Футболчи жароҳат олса, бу шифокорнинг айби эмас. Боз устига биз жароҳат олганлар сафда бўлганда ҳам "Порту"га мағлуб бўлишимиз мумкин эди. Ҳеч ким кучли таркиб билан ғалабага эришишни кафолатлай олмайди. Жамоа мағлубияти эса фақат менинг айбим, шифокорлар ёки раҳбарият эмас", - дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Порту"дан учралган 1:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг "Бавария" шифокорлар штаби истеъфога чиқарилган эди.