Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 8 Гостей: 8 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Апрель » 05 » Лола
|
Баҳор сепин ёзган адирлар,
Кел, деб сенга очганда қучоқ.
Мудраб қолиб бир лаҳза қирлар,
Қиш йўлингга қўйдими тузоқ?
Қоматинг дол, кўзингда жола,
Лола — қорда қолган лола.
Бу — бир синов, кулфатга йўйиб,
Дема асло: «Тақдир — тошбағир».
Сендек гулни ўкситиб қўйиб,
Қувонмайди Худо ҳам ахир.
Дилни эзиб қилма оҳ-нола,
Лола — қорда қолган лола.
Ўҳ, гўзалсан, ошиғинг — жаҳон,
Сенсиз дунё ҳоли эрур танг.
Сен деб давом этмоқда ҳамон,
Нур ва зулмат ўртасида жанг.
Ёвга дардинг этма ҳавола,
Лола — қорда қолган лола.
Бўйин эгма чанг солса ғараз,
Кўрсатса гоҳ номардлар кучин.
Сен фарёду кўз ёшлар эмас,
Яралгансан табассум учун.
Кулгулари тиниқ шалола,
Лола — қорда қолган лола.
Қуёш чиқар, кўклам урар ниш,
Қувилади ердан қаҳратон.
Лек бу оқшом совуқ бўлармиш,
Уйимга кир, ёзай дастурхон.
Иссиқ чой ич, кел, бир пиёла,
Лола — қорда қолган лола.
|
Категория: She'rlar |
Просмотров: 567 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|