Главная » 2015»Апрель»18 » Лоран Блан: Кавани «Барселона»га қарши ёмон ўйин ўтказди
06:27
Лоран Блан: Кавани «Барселона»га қарши ёмон ўйин ўтказди
“ПСЖ” клуби бош мураббийи Лоран Блан Эдинсон Каванини танқид остига олди. Уругвайлик футболчи ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган “Барселона”га қарши ўйинда бир қатор қулай вазиятлардан унумли фойдалан олмаганди.
“Кавани ҳужумчи. Ҳужумчининг ишига эса киритадиган голлари орқали баҳо берилади. Кавани “Барселона”га қарши ўйинларда вазиятлардан унумли фойдалана олмади. У ёмон ўйин ўтказди. Баъзан ҳужумчилар ҳафталаб гол кирита олишмайди. Буни тушунтиришнинг иложиси йўқ. Аммо у вазиятларни юзага келтиряпти. Бу яхши белги”, - дейди Блан.