Главная » 2015»Апрель»25 » Луи ван Гал: Биз Де Хеага жуда кўп пул таклиф қилганмиз
06:28
Луи ван Гал: Биз Де Хеага жуда кўп пул таклиф қилганмиз
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал дарвозабон Давид Де Хеани жамоада сақлаб қолиш истаги борлигини билдирди.
"Музокаралар кўп вақтни олмоқда. Де Хеа билан янги шартнома имзолаш исталган вақтда амалга ошиши мумкин. Аммо мен бу борада энг муҳим одам эмасман. Футболчи - энг муҳим одам ва у таклифимизни қабул қилиши ёки рад этиши мумкин.
Мен Де Хеа жамоада қолишини истайман. Аммо бу ҳақида ундан сўраган маъқул. Биз унга жуда кўп пул таклиф қилганмиз ва у янги шартномани имзоласа керак.
Ҳаммасини футболчи ҳал қилади. Мураббий ёки клуб эмас. Шунингдек ҳамма нарсага бозор ҳам таъсир ўтказади", - дейди мураббий.