Главная » 2015»Апрель»14 » Луис Суарес: «Барселона»да Месси ва Неймарнинг ишини енгиллаштиришга ҳаракат қилмоқдаман
20:04
Луис Суарес: «Барселона»да Месси ва Неймарнинг ишини енгиллаштиришга ҳаракат қилмоқдаман
“Барселона” клуби ҳужумчиси Луис Суарес каталонияликлар таркибига нима сабабдан ўтганини айтиб ўтди.
“Жамоага мослашиб бориб, Месси ва Неймарнинг ишини енгиллаштиришга ҳаракат қиляпман. Майдондаги барча жамоадошларим уларнинг ўйинлари қовушиши учун ёрдам беришга интилади.
Аммо майдонда ким тўп сураётганидан қатъи назар клубга фойда келтириш зарур. Мен “Барса” таркибида тўп сураётганимдан хурсандман.
Бу менинг орзуим эди. Каталонияликлар ҳар доим Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни ўз олдиларига асосий мақсад қилиб қўйишади. Аввалги клубларимда еврокубокларда бош соврин учун даъвогарлик қилиш имкониятим йўқ эди”, - дейди Суарес.