Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда "Вест Хэм" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, "шаҳарликлар"нинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 18-дақиқасида Коллинз томонидан автогол қайд этилди. Кейин аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэро 36-дақиқада "Сити"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Иккинчи бўлимда ҳам катта устунлик майдон эгалари томонида бўлса, дарвозаларга бошқа киритилмади.
Шу тариқа Пеллегрини шогирдлари уч очкони қўлга киритишди.
Англия чемпионати, 33-тур
Манчестер Сити – Вест Хэм 2:0
Голлар: 1:0 – 18, автогол Коллинз, 2:0 – 36 Агуэро.
Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Мангаля, Демичелис, Коларов, Туре, Лэмпард (Фернандиньо, 88), Навас, Фернандо, Сильва (Насри, 75), Агуэро (Джеко, 90).
Вест Хэм – Адриан, Рид, Крессуэлл, Коллинз, Куяте, Дженкинсон, Сонг (Джарвис, 66), Даунинг, Нобл, Валенсия, Коул (Нолан, 66).
Огоҳлантиришлар: Навас (35), Сильва (58), Куяте (67).
|