Франция чемпионати 34-турида кутилмаган натижа қайд этилди. Чемпионат етакчиларидан бўлган "Марсел" жамоаси ўз майдонида "Лорьян"га 3:5 ҳисобида мағлубиятга учради.
Голларга бой ўтган учрашувда марселликлар дастлаб ўз дарвозаларидан иккита гол олиб чиқдилар. Аммо Айю ва Морелларнинг голлари эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Ҳатто "Лорьян" учинчи голини киритгандан сўнг ҳам "Марсел" яна ҳисобни тенглаштиришни уддалай олди. Аммо шундан сўнг "Лорьян"ни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмай қолди. Шу тариқа учрашув 3:5 ҳисобида "Марсел"нинг мағлубияти билан якунланди.
Франция чемпионати, 34-тур
Марсель – Лорьян 3:5 (0:2, 3:3)
Голлар: 0:1 – 9 Айю, 0:2 – 14 Беллюгу, 1:2 – 58 Айю, 2:2 – 67 Морель, 2:3 – 68 Филиппото, 3:3 – 76 Батшуайи, 3:4 – 84 Айю, 3:5 – 86 Отре.
Марсель – Манданда, Жа-жеже, (Ромао, 29), Нкулу, Морель, Айю, Лемина (Батшуайи, 69), Имбула, Алессандрини, Пайе, Товен (Окампос, 46), Жиньяк.
Лорьян – Лекомт, Гассама, Беллюгу, Коне, Ле Гофф, Мостефа, Жуффре (Отре, 81), Ндонг, Меслуб (Абдулла, 63), Филиппото (Бартельме, 74), Айю.
Огоҳлантиришлар: Ромао (41), Ндонг (51), Мостефа (62), Абдулла (75), Айю (84), Гассама (90).
|