Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
She'rlar [17]
Yulduzlar Biografiyasi [46]
Fudbool Yangiliklari [504]
Ok.Ru Sirlari [49]
Jinsiy Saboq [122]
Qo'shiq Matni [58]
Foydali Maslahatlar [39]
Hayotiy Xikoyalar [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Апрель » 14 » Миржалол Қосимов: «Гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз»
14:18
Миржалол Қосимов: «Гуруҳда 1-ўринни эгаллай оламиз»
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ЖЧ-2018 саралаш босқичи қуръаси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз "H" гуруҳида Баҳрайн, Филиппин, КХДР, Яман жамоалари билан баҳс олиб борадиган бўлди. «Қуръа натижасидан қониқиш ҳосил қилдим. Бизга тенгкучли жамоалар тушишди. Шу боис, қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўламиз. Мақсадимиз — гуруҳда 1-ўринни эгаллаш ва ЖЧга чиқиш учун курашни давом эттириш. Биз гуруҳ фаворити эканини инобатга олсак, вазифани бажара оламиз», - дейди Миржалол Қосимов. «Ҳар бир рақибга тўхталиб ўтадиган бўлсам: Баҳрайн — кучли ва бизга яхши маълум бўлган жамоа. Биз бу билан бир неча марта тўқнаш келганмиз ва унинг имкониятларини яхши биламиз. КХДР билан ҳам кўп марта ўйнаганмиз. Улар билан ўйнаш ҳамиша қийин, аммо уларни юта оламиз. Буни Австралияда бўлиб ўтган Осиё кубогида исботладик. Филиппин ва Яман терма жамоалари ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Филиппин билан бирор марта ҳам тўқнаш келмаганмиз, Яман билан эса 90-йиллар охирида 2 марта ўйнаганмиз", - дея қўшимча қилди терма жамоамиз бош мураббийи. Ўзбекистон терма жамоаси саралаш мусобақасини КХДРга қарши сафар ўйини билан бошлайди. Бу ҳақда Қосимов қуйидагиларни таъкидлади: «Биринчи ўйин ҳамиша қийин бўлади. Лекин ҳар қандай турнирни ғалаба билан бошлаш муҳим аҳамиятга эга. Терма жамоамиз яхши ва иқтидорли футболчилардан иборат".
Категория: Fudbool Yangiliklari | Просмотров: 686 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz