Главная » 2015»Апрель»29 » «МЮ» Де Хеани «Реал»га ўтишдан қайтариб қолишига ишонмоқда
20:54
«МЮ» Де Хеани «Реал»га ўтишдан қайтариб қолишига ишонмоқда
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти дарвозабон Давид Де Хеани таркибда сақлаб қолишига ишонмоқда. Эслатиб ўтамиз, дарвозабон билан "Реал" клуби қизиқиш билдирган.
Манкунианликлар раҳбарияти 24 ёшли испаниялик дарвозабонни "Реал"га ўтишдан қайтара олишига ишонмоқда. Де Хеанинг "МЮ" билан шартномаси 2016 йилнинг июнига қадар давом этади ва манкунианликлар жуда бўлмаганда шу муддатга қадар дарвозабонни ўз сафида сақлаб қолмоқчи.
Хабар қилинишича, "МЮ" Де Хеага ҳафтасига 200 минг фунт маош ва янги шартнома таклиф қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, дарвозабон бу таклифни рад этгани ҳам айтилган эди.