Чемпионлар лигаси доирасида "Монако" ва "Ювентус" клублари ўртасида кечган учрашув якунига етди. Учрашувда гол киритилмади.
Ҳар икки жамоа ҳам ўйинни анча эхтиёткорлик билан бошлади. Иккинчи бўлимда "Монако" вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилди, аммо "Ювентус" тартибли ўйин намойиш қилиб, рақибга гол уриш имконини бермади. Шу тариқа учрашув дуранг билан якунига етди.
Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалабага эришган эди. Икки учрашув натижасига кўра туринликлар мусобақа ярим финалига йўл олдилар.
ЕЧЛ, чорак финал
Монако – Ювентус 0:0
Монако – Субашич, Раджи, Курзава, Фабиньо, Абденнур, Кондогбиа, Тулалан (Бербатов, 46), Бернарду Силва, Моутинью, Феррейра Карраско (Матеус Карвальо, 87), Мартиаль (Жермен, 76).
Ювентус – Буффон, Кьеллини, Бонуччи, Бардзальи, Эвра (Падоин, 90), Маркизио, Видаль (Перейра, 77), Пирло, Лихтштайнер, Мората (Льоренте, 69), Тевес.
Огоҳлантиришлар: Кьеллини (1), Бернарду Силва (50), Кондогбиа (76), Тевес (86).
Биринчи ўйин – 0:1.
|