Главная » 2015»Апрель»18 » «Нефтчи» «Машъал»ни енгди, «Сўғдиёна» «Металлург» билан дуранг ўйнади
17:10
«Нефтчи» «Машъал»ни енгди, «Сўғдиёна» «Металлург» билан дуранг ўйнади
Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган иккита ўйин ўз якунига етди. Фарғонада “Нефтчи” клуби Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилди.
Ҳар икки жамоа вакиллари ўз омадларини фақат ҳужумда синашган бўлса ҳам, мухлислар узоқ вақт давомида гол кўришмади. Фақатгина 85-дақиқага келиб, Отабек Ҳайдаров Мансур Саидовнинг узатмасини боши билан дарвозага тўғирлаб, ҳисобни очди. Мазкур гол учрашувда ягоналигича қолди.
47-дақиқада “Машъал” аъзоси Сирож Ҳамроев қизил карточка туфайли майдондан четлатилганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Шу тариқа “Нефтчи” ўз майдонида кечган ўйинда ғалаба қозониб, уч очкога эгалик қилди.
Жиззахда “Сўғдиёна” Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилди. Бу ўйин ҳам анча муросасиз кечди. Ҳар икки жамоа вакилларида гол киритиш учун бир қатор қулай имкониятлар юзага келганига қарамай, учрашувда ҳисоб очилмади. Шу тариқа ҳар икки жамоа 1 очкодан бўлишиб олишди.
“Сўғдиёна” – “Металлург” 0:0
“Сўғдиёна”: М. Спиридонов, И.Комилов, Э.Орипов, А.Саттаев, С.Ҳамидов, С.Рашидов, С.Қобилов, А.Ражабов, Э.Жаҳонов, В.Магеррамов, Б.Қосимов.
“Металлург”: С. Султонов, Ҳ.Ҳошимов, Д.Каримов, Д.Одилов, Ша.Нурматов, Д.Каримқулов, М.Сулаймонов, М.Тошматов, М.Акбаров, С. Абдужабборов, Ж.Мирабдуллаев
“Нефтчи” – “Машъал” 1:0
Гол: О.Ҳайдаров (79)
“Нефтчи”: Е. Черемисин, Ш. Пўлатов, Б. Ёқубов, М. Саидов (c), Ж. Расулов, Д. Ирматов, Р. Аҳмедов, Ж. Меҳмонов, С. Раҳмонов, А. Махситалиев, У. Қодиров.
“Машъал”: С. Қувватов, Ғ. Комилов, Ж. Жиямуродов, Ҳ. Муртозаев, Ж. Хасанов, Ш. Шайманов, Ш. Файзиев, С. Ҳамроев, З. Қўзибоев (c), М. Букаткин, З. Тўраев.