Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 9 Гостей: 9 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Апрель » 22 » ОЧЛ, 5-тур. «Нафт» - «Пахтакор» 1:1
19:13 ОЧЛ, 5-тур. «Нафт» - «Пахтакор» 1:1 |
Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган учрашувлар давом этади. Бугунги кун дастуридан Ўзбекистоннинг икки жамоаси иштирокидаги ўйин ўрин олган.
Дастлаб, Тошкент вақти билан соат 19:00да Тошкентда “Бунёдкор” ва “Ан-Наср” жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Гарчи “қалдирғочлар” барча имкониятдан маҳрум бўлишган эса-да, мухлислар ҳаққи-ҳурмати бугун чиройли ўйин намойиш қилишга ваъда беришган.
Улар ваъдаларининг устидан қанчалик чиқишади – буни ўйин кўрсатади.
Соат 19:30дан бошлаб эса Теҳронда “Пахтакор” “Нафт”нинг меҳмони бўлади. Бу ўйин Самвел Бабаян шогирдлари учун жуда муҳим. Уларнинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари жуда ҳам яхши. Бугунги ўйиндаги ғалаба ана шу имкониятни янада ошириб юборади.
Биз ушбу саҳифа орқали учрашувлар ҳисобларини онлайн тарзда бериб боришга ҳаракат қиламиз.
ОЧЛ, 5-тур.
“Бунёдкор” – “Ан-Наср” 0:1 (Тугади)
Гол: Адриан Мержежевски, 32
"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 4.Ҳайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 9. Минори Сато, 11. Мирзоҳид Ғофуров, 13. Иван Милошевич, 15. Обид Жўрабоев, 20. Самир Бекрич, 27. Сардор Собирхўжаев, 39. Элдор Шомуродов, 40. Тимур Аюпов.
"Ал-Наср": 22. Абдуллоҳ Алэнази, 2. Муҳаммад Ҳасан, 4. Умар Иброҳим, 7. Армандо Вила, 8. Яҳиа Алшаҳри, 12. Ҳолид Ал Гамди, 16. Абдулазиз Алжабрин, 22. Абдуллоҳ Энази, 24. Ҳуссайн Сулаймони, 26. Шая Шараҳили, 86. Адриан Мержежевски, 99. Ҳасан Алраҳеб.
"Нафт" - "Пахтакор" 1:1 (Иккинчи бўлим)
Гол: Ризоий, 25 - Козак, 35
"Нафт": Бейранванд, Куроши, Ҳажмуҳаммади, Лотфи, Алияри, Иззати (с), Камябиниа, Бозар, Мобали, Ризои, Мотаҳҳари
"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Кримец (с), Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, Соҳибов, Андреев, Каримов, Козак, Сергеев.
------------------------------------------------------------
1'. "Нафт" - "Пахтакор" ўйини бошланди.
2'. Майдон эгалари учрашувни анча ҳужумкор бошлашди.
4'. Шерзод Каримов узоқдан кучли зарба йўллади. Аммо ноаниқ.
9'. Кичик ташаббус "Нафт" жамоасида. Улар дарвозамизга босим уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.
12'. "Пахтакор" чап қанотдан ҳужум уюштирди. Аммо Андреевнинг ҳаволатиб оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.
15'. Мерзляков майдон марказида рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди.
18'. Ўйин темпи у қадар юқори эмас.
21'. "Пахтакор" ҳозирча яхши ҳимояланмоқда. Аммо ҳужумда у қадар фаоллик кўрсатмаяпти.
23'. Ҳошимов - Соҳибов комбинацияси самарасиз якунланди.
25'. ГОЛЛЛ!! "Нафт" чамаси 26-27 метрлардан жарима зарбасини ижро этди. Лобанов тўпни эгаллашда хатога йўл қўйди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Ризоий боши билан тўпни бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди!
29'. Гол ўтказиб юборганидан кейин "Пахтакор" анча жонланди. Аммо уларга ҳужумда аниқлик етишмаяпти.
34'. Вакилларимизнинг ўйини қовушмаяпти. Ҳужум ташкил қилишда ноаниқликлар жуда кўп учрамоқда.
36'. ГОЛЛЛЛЛ!!!! "Пахтакор" битта қарши ҳужум ташкил қилиб, юзага келган вазиятдан унумли фойдаланди. Сергеевнинг ташлаб берган тўпини Козак кучли зарба билан дарвозага аниқ йўллади!
39'. "Пахтакор" яна бир қарши ҳужумда рақибни жазолаши мумкин эди. Аммо Каримовнинг зарбаси ноаниқ кечди.
41'. Голдан руҳланган Бабаян шогирдлари рақибга босимни кучайтиришмоқда.
44'. "Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.
45'. Биринчи бўлим якунланди.
46'. Иккинчи бўлим бошланди.
48'. "Пахтакор" иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлади. Аммо уларнинг ҳужумини эронликлар қайтаришга муваффақ бўлишди.
49'. Сергеев - Каримов жуда ажойиб ҳужум уюштиришганди. Аммо ҳимоячилар сўнгги паллада бартараф этишга муваффақ бўлишди.
50'. Бурчак тўпидан кейин "Пахтакор"нинг бир йўла икки футболчисида гол киритиш учун жуда қулай вазият юзага келганди. Аммо Сергеев ҳам, Кримец ҳам бу вазиятдан фойдалана олишмади.
51'. Шерзод Каримоввв!!! Унинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда хавфли кўриниш олди, аммо бир оз ноаниқ чиқди.
53'. Бабаян майдон четидан туриб, шогирдларига керакли кўрсатмаларни бериб турибди.
56'. "Пахтакор"нинг яна бир ҳужуми самарасиз якунланди.
57'. Исматуллаеееееввв! Унинг зарбаси бир қарашда тўп дарвозага кириб кетаётгандек туюлг
|
Категория: Fudbool Yangiliklari |
Просмотров: 674 |
Добавил: Admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|