Футбол қироли бразилиялик афсонавий Пеле "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Мессини "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду билан таққослаб кўрди.
Аниқроғи, уларни таққослаб бўлмаслиги ҳақида гапириб ўтди.
"Мендан қайси бири кучли деб сўрашса, мен уларни таққосламанг, деб жавоб қайтараман. Криштиану буюк футболчи, у жарима майдончасида янаям кучлироқ.
Месси бўлса кўп гол уради. Менинг жамоамда уларнинг иккиси ҳам бўларди. Лекин танлаш келганда, мен Мессини танлайман", - дейди Пеле.