Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Рафаэл Варан ёзда жамоадан кетмайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли ҳимоячи билан бир қатор клублар қизиқиш билдираётгани ва унинг ўзи ҳам жамоадан кетиш истагида экани айтилган эди. Аммо бу хабарлар ўз тасдиғини топмади. "Реал" Вараннинг тимсолида кучли ҳимоячини кўрмоқда ва уни ўз таркибида сақлаб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Рафаэл Варан 2011 йилда "Ланс"дан "Реал"га ўтган эди. Айни вақтда у билан "Челси", "Манчестер Сити" ва "Бавария" қизиқаётгани айтилган.