Испания чемпионати 32-турида Мадриднинг "Реал" клуби ўз майдонида "Малага"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Мадридликлар сафида голларни Серхио Рамос, Хамес Родригес ва Криштиану Роналдулар киритган. Биринчи бўлимнинг 24-дақиқасида Серхио Рамос ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда Хамес Родригес иккинчи голни киритди. Аммо орадан икки дақиқа ўтар ўтмас, Хуанми ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг кураш сўнгги дақиқага қадар давом этди.
90-дақиқада Криштиану Роналду жамоасининг учинчи голини киритиб, ғалабани мустаҳкамлади.
Испания чемпионати, 32-тур
Реал Мадрид – Малага 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 24 Рамос, 2:0 – 69 Хамес, 2:1 – 71 Хуанми, 3:1 – 90 Роналду.
Реал Мадрид – Касильяс, Арбелоа (Карвахаль, 76), Пепе, Рамос, Марсело, Иско, Модрич (Ильярраменди, 60), Кроос, Хамес, Бэйл (Эрнандес, 5), Роналду.
Малага – Камени, Росалес, Санчес, Анхелери, Бока, Дардер (Дуда, 87), Ресио (Тиссоне, 75), Саму, Амрабат, Кастильехо (Орта, 81), Хуанми.
Огоҳлантиришлар: Арбелоа (61), Санчес (77), Кроос (81), Тиссоне (87).
|