Главная » 2015»Апрель»13 » Роберто Манчини «Интер»га Насри ва Милнерни олиб келмоқчи
17:10
Роберто Манчини «Интер»га Насри ва Милнерни олиб келмоқчи
Интер" бош мураббийи Роберто Манчини "Манчестер Сити" ярим ҳимоячилари Самир Насри ва Жеймс Милнерни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
Ҳар икки футболчининг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2015 йилнинг ёзида якунига етади ва ҳозирча янги шартнома борасида ҳеч қандай гап сўз бўлгани йўқ. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳозирча жамоа ва футболчилар келишувга эришмаганлар.
Бу ҳолатдан "Интер" бош мураббийи фойдаланиб қолишга қарор қилган. Роберто Манчини илгари "Манчестер Сити" бошқарувида ишлаган ва футболчилар билан яхши муносабатда.
Манчини шунингдек "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яҳё Турени ҳам ўз жамоасига олиб келмоқчи.