Главная » 2015»Апрель»26 » «Рома» Насри учун 15 миллион евродан воз кечишга тайёр
18:59
«Рома» Насри учун 15 миллион евродан воз кечишга тайёр
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Самир Насри Италиянинг “Рома” жамоаси раҳбариятининг қизиқишлари доирасига кирган.
Хабар қилинишича, римликлар футболчи учун 15 миллион евродан воз кечишга тайёрлар. Ўз навбатида, инглиз клуби ҳам франциялик ярим ҳимоячи билан хайрлашишга қарши эмас.
Жорий мавсумда Насри АПЛнинг 23та ўйинида иштирок этиб, 2та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилган.