Главная » 2015»Апрель»24 » Тер Штеген: «Барселона» таркибида барча ўйинда майдонга тушишни истайман
09:07
Тер Штеген: «Барселона» таркибида барча ўйинда майдонга тушишни истайман
"Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре Тер Штеген фақатгина Испания Кубоги ва Чемпионлар лигасида майдонга тушаётганидан норози бўлмоқда. У барча ўйинларда қатнашишни истайди.
"Барселона"да ўйнаш учун шунчаки яхши дарвозабон бўлиш кифоя қилмайди. Мен рақобатга тайёрман, аммо ҳозирча бу рақобат ўзим ўйлагандек кечмаяпти.
Мураббийнинг қарорига кўра, миллий чемпионатда бошқа дарвозабон, қолган ўйинларда бошқа дарвозабон қатнашади. Аммо мен барча ўйинларда қатнашмоқчиман. Умид қиламанки, ёзда Луис Энрикени барча ўйинларда қатнашишга тайёрлигимга ишонтира оламан", - дейди Тер Штеген.