Главная » 2015»Апрель»17 » Унаи Эмери: «Ушбу ҳисоб биз учун яхши натижа эмас»
07:30
Унаи Эмери: «Ушбу ҳисоб биз учун яхши натижа эмас»
«Севилья» бош мураббийи Унаи Эмери «Зенит»га қарши бўлиб ўтган ўйин (2:1) натижасидан қониқиш ҳосил қилмади.
"Ушбу ҳисоб биз учун яхши натижа эмас. Жавоб ўйинида «Зенит»ни 1:0 ҳисоби ҳам қаноатлантиради. Иккинчи бўлимда ўйинимиз анча яхшиланди. Иккинчи тайм бизнинг катта устунлигимиз остида ўтди. Биз 22та бурчак тўпини ўйинга киритдик ва 2та гол урдик.
Аммо плей-офф – бу иккита ўйиндан иборат тўқнашув. Барча нарса Санкт-Петербургдаги ўйинда ҳал бўлади. Жавоб баҳсида ўзимизнинг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз", – дейди Эмери.