Локомотив” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманиниг иккинчи қисмида “темирйўлчилар” устози иштирок этди.
- Бугун бизга омад кулиб боқди, деб ўйлайман. “Бунёдкор” яхши жамоа. Мураббийи ҳам жуда яхши. Умуман олганда, ўйин давомида омад биз томонда бўлди. Ҳар бир жамоа рақиб имкониятига қараб ўйнайди. “Бунёдкор” жиддий рақиб. Уларга қарши анча пухта хозирлик кўргандик.
Шунинг учун ҳам бугун ўйинимиз қовушди, деб ўйлайман. “Бунёдкор” Қатардан қайтиб келгач, тўлиқ тиклана олмагандир. Биз рақибга қараганда тетикроқ кўриндик. “Бунёдкор” барибир чемпионлик учун асосий давогарлардан бири. Бизда ҳозирги пайтда тўртта дарвозабон бор. Тажрибалироғи ҳам, ёшроғи ҳам. Шуниси аниқки, “Динамо”га қарши майдонга Нестеров тушади. Таркибимизда рақобат кучли. Масалан, Дилшод Раҳматуллаев ҳали асосий таркибга кира оладиган даражада эмас, - дейди Вадим Карленович.