ЕЧЛ 1/4 финал босқичидан ўрин олган “Ювентус” ҳамда “Монако” жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув ўз ниҳоясига етди.
Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, туринликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Артуро Видаль томонидан 57-дақиқада киритилган гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа "Ювентус" жавоб учрашуви олдидан кичик устунликка эга бўлди.
ЕЧЛ. 1/4 финал. Дастлабки учрашув
Ювентус (Италия) – Монако (Монако) 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 57, пенальти Видаль.
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Кьеллини, Эвра, Маркизио, Пирло (Бардзальи, 74), Перейра (Стураро, 87), Видаль, Тевес, Мората (Матри, 83).
Монако – Субашич, Фабиньо, Курзава, Карвальо, Ражи (Бербатов, 71), Моутиньо, Дирар (Бернарду Силва, 51), Феррейра Карраско, Кондогбиа, Абденнур, Мартиаль (Матеус Карвальо, 87).
Огоҳлантиришлар: Карвальо (55).
|