Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
She'rlar [17]
Yulduzlar Biografiyasi [46]
Fudbool Yangiliklari [504]
Ok.Ru Sirlari [49]
Jinsiy Saboq [122]
Qo'shiq Matni [58]
Foydali Maslahatlar [39]
Hayotiy Xikoyalar [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Апрель » 23 » Замонавий пардоз воситалари нимаси билан зарарли?
20:19
Замонавий пардоз воситалари нимаси билан зарарли?
Юз йил олдин аёллар орасида қўрғошинли оқартирувчи воситалар жуда оммабоп бўлиб, гўзаллик учун улар ўзларини оғир металл билан заҳарлаган. Бугунги ишлаб чиқарувчилар гўзаллик воситаларини ишлаб чиқаришда токсик моддалардан фойдаланмайди, бироқ улар хавфсизмикин? Ҳозирги косметик воситаларга ўтмишдан қайси зарарли компонентлар ўтган? Умуман, бугунги косметика зарарлими? Ҳар йили жаҳон фармацевтика бозорида 100 дан зиёд янги кимёвий моддалар пайдо бўлади, уларнинг кўпчилиги косметологияда ишлатилади ва, шу тарзда, одамларнинг ўзида синалади. Хўш, кремлар ва шампунларимиз таркибида нималар бор, янги маҳсулотни харид қилаётганда нималарга эътибор қаратиш зарур? Косметик восита таркибига кирувчи барча моддаларни учта гуруҳга ажратиш мумкин: Фойдали моддалар. Ушбу гуруҳга бор-йўғи учта модда киради: гиалурон кислотаси, эластин ва коллаген. Бунда ҳам улар муайян қўлланиш шароитларидагина фойдали ҳисобланади. Фойдаси йўқ моддалар. Улар тери ва организмга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.Зарарли. Булар токсик моддалар бўлиб, одамда турли касалликларни келтириб чиқаради. Пардоз воситаларидаги энг зарарли компонентлар Минерал ёғлар — нефть-кимё чиқиндилари ҳисобланади, улар ҳуснбузарларни ҳосил қилади ва аллергияга сабабчи бўлади, бундан ташқари, теридаги регенерация жараёнларини секинлаштиради. Организмда тўпланиб қолганида, артрит, мигрень, диабет, эпилепсия каби касалликларни ривожлантириши мумкин. Парафин — минерал ёғлардан ҳам заҳарлироқ нефть-кимё маҳсулоти ҳисобланади.Глицерин, рекламага қарамасдан терини намлантирмайди, аксинча, уни қуритади.Пропилен гликоль — нефтни қайта ишлаш маҳсулоти ҳисобланади, асосан машинасозликда тормоз суюқлиги ва антифриз сифатида қўлланилади. Бу жуда кучли аллерген бўлиб, у гиперкератоз ва ҳуснбузарларни пайдо қилади, организмда тўпланганида эса жигар ва буйрак токсик заҳарланишга учрайди. Натрий сульфати ёки лаурил сульфат. Кокосдан олинса ҳам токсик модда ҳисобланади. У юрак, мия, буйрак, жигарга салбий таъсир кўрсатади. Сочларнинг ингичкалашиши ва тўкилишини келтириб чиқаради, аллергик дерматит, конъюнктивит ва, ҳатто, катарактага олиб келади. Парабенлар тери ферментларини бузади ва организмда тўланиб қолувчи ҳамда гормонал мувозанатни бузувчи ксено-эстрогенлар сифатида таъсир қилади. Баъзи маълумотларга кўра, парабенлар кўкрак бези саратони ривожланишига туртки бўлади. Фталатлар канцероген моддалар ҳисобланади, уларни болалар сўрғичи ва ўйинчоқларида қўллаш тақиқланган, бироқ косметика саноатида ҳозир ҳам фойдаланилмоқда. Триэтаноламин ва диэтаноламин (TEA ва DEA) — бу соф кўринишдаги канцерогенлардир. Улар 15 йилдан буён маълум, аммо, шунга қарамасдан, бу моддалар косметика воситаларини ишлаб чиқаришда ҳамон қўлланмоқда. PEG — саратон хасталигини келтириб чиқарувчи нефтни қайта ишлаш маҳсулоти.Шундай экан, азиз аёллар, косметика воситаларини харид қилишдан олдин уларнинг таркибини диққат билан ўрганиб чиқинг.
Категория: Foydali Maslahatlar | Просмотров: 733 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz