Главная » 2015»Апрель»25 » Жан-Мари Пфафф: «Барселона» ўйини Мессига боғлиқ. Жамоа сифатида «Бавария» кучлироқ
14:45
Жан-Мари Пфафф: «Барселона» ўйини Мессига боғлиқ. Жамоа сифатида «Бавария» кучлироқ
"Бавария" клуби собиқ футболчиси Жан Мари Пфафф "Барселона"га қарши ЕЧЛ ярим финалида кечадиган ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Барселона" ажойиб жамоа, аммо "Бавария" жамоа сифатида кучлироқ. Мессининг ўйини қовушмаган вақтда "Барселона"нинг ярим таркиби ўзини кўрсата олмайди.
"Бавария"га қийин бўлиши аниқ. Мюнхенлик ҳимоячилар Месси, Неймар ва Суаресни қаттиқ қўриқлаши шарт. Бунинг натижасида эса "Бавария" олдинга ўта олади", - дейди Пфафф.