"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Оскар сотилмаслигини таъкидлаб ўтди. Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам мураббий Оскарга ишонч билдирмоқчи эмаслиги инглиз матбуотида хабар қилинган эди.
"Албатта Оскар "Челси"да қолади. У яқинда янги шартнома имзолаган.
У узоқ муддатли ва жуда фойдали шартномага эга бўлган футболчилардан бири. У энди 23 ёшга тўлди ва "Челси" уни уч йил муқаддам сотиб олганди. Табиийки биз у билан ҳайрлашмоқчи эмасмиз", - дейди Жозе Моуриньо.