Европа Чемпионлар лигасининг финалидан ўрин олган “Ювентус” ҳамда “Барселона” клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Иньестанинг узатмасидан сўнг Ракитич ақин масофадан Буффони доғда қолдирган бўлса, 55-дақиқага келиб, Мората жавоб голини киритишга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида Суарес “Барса”нинг тезкор ҳужумини гол билан якунлаб, ҳисобни 1:2 кўринишга олиб келди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса ҳужумга берилиб кетган туринликларни Неймар гол билан жазолади ва якуний натижани ўрнатди.
Шу тариқа, “Барселона” Европа Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди!
Жамоанинг барча мухлисларини мазкур муваффақият билан чин дилдан табриклаймиз!
ЕЧЛ. Финал
Ювентус Италия – Барселона Испания 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 4 Ракитич, 1:1 – 55 Мората, 1:2 – 68 Суарес, 1:3 – 90 Неймар.
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Бардзаль
...
Читать дальше »