Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 11 Гостей: 11 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Июнь » 10
Манчестер Сити" клуби раҳбарияти ҳужумчи Эдин Жеко билан хайрлашишга тайёр.
Daily Mail нашрининг маълумотига кўра. 29 ёшли босниялик футболчига "Челси" устози Жозе Моуриньо жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда. Таъкидланишича, “Сити” ўйинчини 20 миллион фунт эвазига сотишга тайёр
Якунланган мавсумда Жеко "шаҳарликлар" таркибида барча мусобақаларда 32 маротаба майдонга тушиб, олтита гол ҳамда учта голли узатмага муаллифлик қилган.
|
"Реал" клуби дарвозабони Икер Касильяс Мадрид жамоасини тарк этишга яқин турибди. TVE нашрининг хабарига кўра, 34 ёшли поспон раҳбариятдан 2017 йилгача давом этадиган шартномани муддатидан аввал бекор қилишини сўраган.
Гап шундаки, Касильясда бир қатор таклифлар бор. Уларнинг орасида млоявий жиҳатдан энг яхшиси Туркиянинг "Фенербахче" клуби таклифи бўлиб турибди.
"Қироллик клуб"га келсак: жамоа "Манчестер Юнайтед"дан Давид де Хеани сотиб олишни режалаштирмоқда. Унинг трансфери яқин орада маълум қилинади.
|
Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг 61 голидан 39тасини марказий ҳужумчи позициясидан киритган, дея ёзмоқда, AS.
Бу португалиялик ҳужумчи ўз голларининг 64 фоизини ана шу позициядан киритганини англатади. 2013/14 йилги мавсумда Роналду ушбу позициядан 47% голини урган эди. Ундан бир йил олдин эса 49% голини ана шу позициядан киритган. 2011/12 йилги рақамлар эса 33% ни кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Реал»ни янги бош мурабийи Рафаэль Бенитес Роналдуни марказий ҳужумчи, Гарет Бэйлни эса чап қанот ҳужумчиси сифатида ўйнатмоқчи экани хабар қилинган эд
|
Барселона суди солиқ тўловидан бош тортиш иши бўйича Лионель Мессининг апелляциясини рад этди. Футболчи ва унинг отаси Хорхе Месси 2006 йилдан то 2009 йилга қадар 4,1 миллион еврони яширишда айбланмоқда.
Апелляция рад этилгандан сўнг, Мессига нисбатан айблов ўз кучини сақлаб қолади ва суриштирув ишлари давом эттирилади.
|
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини давом эттирмоқда.
Кеча жамоа “Жар” стадионида ўзининг иккинчи машғулотларини ўтказди. Айни вақтда терма жамоага жалб этилган футболчилардан фақатгина Сервер Жепаров жароҳати туфайли машғулотларда иштирок эта олмаяпти. Қолган барча футболчилар 11 июнь, пайшанба куни Эронга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви ҳамда 16 июнь куни Шимолий Кореяга қарши сафарда бўладиган Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.
Таъкидлаш керакки, терма жамоа сафида ушбу ўйинда “Локомотив” ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ўзининг дебют учрашувини ўтказиши мумкин. У илк бор мамлакатнинг бош жамоаси йиғинларига таклиф этилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган футболчилар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Шунингдек, Эрон терма жамоаси ҳам Ўзбекистон билан ўртоқлик ва Туркманистонга қарши Жаҳон чемпионати-2018 саралаши доирасидаги ўйинлар учун эълон қилган таркиби бил
...
Читать дальше »
|
Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо дарвозабон Петр Чехни "Арсенал"га сотишга тайёр.
Бироқ Лондон клуби бош мурабийи Жозе Моуриньо унинг ўрнига "тўпчилар"дан Тео Уолкотт ёки Алекс Окслэд-Чэмберленни сўрамоқда.
Чехнинг ўзи эса "Арсенал"га ўтишга қарши эмас.
|
Европа чемпионатига саралаш босқичида иштирок этаётган Қозоғистон термаси 16 июнь куни ўртоқлик ўйини ўтказиш учун рақиб ахтармоқда. Vesti.kz нашри мамлакатнинг таниқли мутахассисларидан бири бўлган Агадилди Хасенов билан суҳбат уюштириб, Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиш масаласига эътибор қаратди.
- Сиз Ўзбекистон билан ўйинда ютқазиб қўйишдан қўрққанимиз боис ўйнамаймиз, деб ҳисоблайсизми?
- Бу фикр мухлислар орасида бор. Бунинг сабабини изоҳлаш қийин, бироқ ўртоқлик ўйини ўтказмаётганимиз учунг шунақа фикр туғилиши табиий.
Аммо менталитети ўхшаш бўлган, қўшни мамлакатнинг шундай кучли термаси борлигидан фойдаланишимиз лозим. Ҳа, улар биздан кучлироқ кўринишмоқда, футболчилари Россия чемпионатида тўп суради. Улар билан ўйинда ўз кучимизни синаб кўришимиз лозим. Улар билан келишиш ва ўйин ўтказиш керак. Бу мухлислар учун ҳам қизиқ бўлади.
Ўзбекистон ҳам бу ўйинга ўзининг кучли таркиби билан келиши аниқ. Чунки улар Ўзбекистон термаси Қозо
...
Читать дальше »
|
Голливуддаги Universal Pictures киностудияси томонидан "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду тўғрисида фильм ишланмоқда.
Фильм 2014 йилнинг январидан суратга олиниши бошланган бўлиб, октябрь ойида унинг тақдимоти бўлиб ўтади. Ёзда картина рекламаси бошланиши кутилмоқда.
Роналду "Манчестер Юнайтед" таркибида уч марта Англия чемпионатида ғолиб чиққан бўлса, бир марта "Реал" таркибида бу ишни уддалаган. Ўттиз ёшли ҳужумчи шунингдек икки марта Чемпионлар лигасида ҳам ғолибликни қўлга киритган.
|
УЕФА томонидан ЕЧЛ гуруҳ босқичи ва плей офф босқичининг энг яхши футболчилари аниқланди. Унга кўра "Шахтер" ҳужумчиси Луис Адриано гуруҳ босқичида тенгсиз деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, Луис Адриано гуруҳ босқичи тўпурари бўлди ва ўтган мавсум Криштиану Роналду қайд этган рекордни такрорлади.
"Барселона" ҳужумчиси Неймар эса плей офф босқичининг энг яхши футболчиси деб топилди. Йил учрашуви сифатида чорак финалда "Бавария" ва "Порту" ўртасида кечган баҳс (6:1) топилган бўлса, Энг яхши вазият номинациясида "Монако" дарвозабони Даниел Субашич "Арсенал"га қарши кечган баҳсда (0:2) Алексис Санчеснинг зарбасини қайтаргани тан олинган.
|
Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике яна икки йил давомида ўз лавозимида қоладиган бўлди.
Клуб расмий твиттерининг маълумотига кўра, мутахассиснинг янги шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда Энрике шогирдлари “требл”га эришишди.
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|